09:00 / 04.05.2021
4355
Реклама

Boulevard Business Center: Тashkent City'даги офис ва дўконларга 25% гача эксклюзив чегирмалар

Dream City Development компанияси Boulevard бизнес марказидан кўчмас мулк сотиб олиш учун махсус шартларни тақдим этади.

Boulevard замонавий бизнес маркази Tashkent City ҳудудида жойлашган. Ўзига хос фасадга эга учбурчак бино халқаро ишбилармонлик марказидаги бошқа иншоотлардан меъморий ечими билан ажралиб туради.

Boulevard Business Center'нинг жойлашуви кўп жиҳатдан пухта ўйланган. Унинг бир томонида улкан Boulevard турар жой мажмуаси, бошқа томонида эса йирик банкларининг асосий офислари жойлашган молия маркази мавжуд. Иккинчи қаватдаги терраса орқали паркнинг бетакрор манзараси кўриниб туради.

Бизнес марказида ер ости автотураргоҳи мавжуд. Бинога энг замонавий муҳандислик-техник тизимлар ўрнатилган, шунингдек қаватларни режангизга мувофиқ равишда тақсимлаш имконияти бор. Биринчи қаватдаги ҳар бир жойда кўчадан алоҳида кириш жойи мавжуд. Бизнес марказининг иккинчи қаватидаги офис майдонларига эса ресепшн орқали кирилади.

Boulevard Business Center'да 75 дан 205 квадрат метргача бўлган 30 та тижорат жойи мавжуд. Офислар тайёр таъмирланиб сотилади. Энди бизнес марказдаги кўчмас мулк эгаси бўлиш учун 25% гача чегирмалар эксклюзив таклифи мавжуд. Батафсил маълумотларни Dream City Development компаниясининг сотув офисидан олишингиз мумкин.

Ягона маълумот маркази: +99871 202 22 22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл

Сайт: www.dreamcity.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top