Жамият | 09:00 / 30.03.2021
5244
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Boulevard Business Center: қурилишнинг якуний босқичи

Dream City Development компанияси Boulevard бизнес марказини қурилиши технологиялари ҳақида маълумот берди.

Boulevard бизнес марказида қурилиш ишлари якунланмоқда. Dream City Development компанияси бинонинг техник хусусиятлари ва қурилиш жараёнидаги янгиликлар билан бўлишди.

Лойиҳа дунёнинг етакчи қурилиш компаниялари Özgüven, MD Peyzaj билан биргаликда амалга оширилмоқда. Замонавий илғор технологиялардан фойдаланиш ва катта тажрибага эга халқаро мутахассисларни жалб қилиш жараёнларни тезлаштиришга имкон берди.

Бутун дунёда монолит каркасли биноларнинг ишлаш муддати капитал таъмирсиз 100 йилдан ошади. Монолитик каркас қурилиш технологияси иншоотнинг мустаҳкам бўлишига сабаб бўлади. Бу технология ҳар қандай фаслда ҳам иш олиб бориш имкониятини беради ва бино сифатига салбий таъсир қилмайди. Бу эса қурилиш тезлигини ошириши мумкин.

Шифтларнинг баландлиги ҳам муҳим мезон ҳисобланади. Кўп ҳолларда пойдеворга тушадиган юкни камайтириш учун шифтларнинг баландлигини пасайтиришади, аммо монолит каркас қурилиш технологияси билан бундай баланд шифтлар муаммо бўлмайди. Шу сабабли Boulevard Business Center'да биринчи қаватнинг шифтлари 7 метргача, иккинчи қават эса 5 метргача баландликни ташкил этади. Сиз бу ерда ҳеч иккиланмай энг ажойиб дизайн ечимларидан фойдаланишингиз мумкин. Шунингдек, жой эгалари ўз биноларини истаганларидек лойиҳалашлари ҳамда жойда икки даражали маконни амалга оширишлари ҳам мумкин.

Монолит каркасли бинода ғишт ва газобетон блоклардан ташқи деворлар кўтарилган. Замонавий услубда изоляция қилиниб, фасадга фибробетон ишлатилган. Бинонинг ички деворлари қалинлиги 18 см, шахта деворлари қалинлиги ҳам 18 сантиметрни ташкил этади.

Ташқи деворларни изоляция қилиш учун «нам фасад» усулидан фойдаланилган. Бу махсус минерал толалардан фойдаланишни ўз ичига олган замонавий технология. Ушбу технология сабаб бинода йил давомида оптимал ҳарорат режими сақланиб қолади. Совуққа, намликка ва нурга чидамли ноёб қоплама жозибали кўринишни ошириб, энергияни тежашга ёрдам беради. Бинога сув ўтмаслиги учун ЭПП ва ТПП усулида – полестер, шишасимон толали ва полимер плёнка асосидаги суперэластик сув ўтказмайдиган материаллар билан изоляция қилинди. Иншоот томини ёпиш учун юқори сифатли металл черепицалар ишлатилади. Ташқи периметри бўйлаб яратилган ўзига хос декоратив металл конструкция Boulevard бизнес марказининг меъморий қиёфасини тўлдиради

Бунга параллел равишда бизнес марказининг муҳандислик тизимларини ўрнатиш, монтаж ва созлаш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, Schindler лифт тизими, ёнғиндан ҳимоя қилиш тизимлари, TYCO, GRUNDFOSS, SYSTEMAIR, VITRA, ONTROL, VIESSMANN электрон ва сигнализация тизимлари, умумий тозалаш тизимлари, шамоллатиш ва ҳавони тозалаш ҳамда бошқалар ўрнатилмоқда.

Барча таъмирлаш ишларининг тўлиқ якунланиши ва объектнинг фойдаланишга топширилишига оз вақт қолди. Айни дамда сиз барча афзаллик ва фойдали шартлардан фойдаланиб пойтахт марказидаги қулай тижорат кўчмас мулкини харид қилиш имкониятига эгасиз.

Ягона маълумот маркази: +99871 202 22 22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл

Сайт: www.dreamcity.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид