12:16 / 01.03.2021
4916

Тошкентда юк машинаси иссиқлик қувурларига келиб урилди. Айрим ҳудудларда иссиқлик таъминоти ўчирилди

Фото: Vyatka-grad.ru

Жорий йилнинг 24 феврал куни соат 22:00ларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Оҳанграбо кўчасида жойлашган 17-, 20-, 2-уйлар ва 435-МТТга олиб борувчи иссиқлик қувурларига оғир юк машинаси келиб урилганлиги оқибатида ҳаводан ўтувчи иссиқлик қувурларида авария ҳолати вужудга келган. 

Яшнобод тумани ҳокимлиги хабарига кўра, ҳозирги кунда “Тошиссиққуввати” ДУК Яшнобод туман бошқармаси томонидан авария ҳолатини бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўрилиб, аҳолига иссиқлик энергиясини узлуксиз ва сифатли етказиб бериш учун янги иссиқлик қувурларини монтаж қилиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Қайд этилишича, бугун, 1 март куни соат 10:00дан 22:00гача янги иссиқлик қувурларини монтаж қилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан Уйсозлар ва Оҳанграбо кўчаларида жойлашган 70та кўп қаватли уйлар, 2та мактаб ва 1та боғча иссиқлик тизимидан ўчирилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун “Тошиссиққуввати” ДУК Яшнобод туман бошқармаси узр сўраган.

Top