17:34 / 02.03.2021
22444

UzAuto Motors харидоргир автомобиллар учун шартнома беришни 3 мартдан қайта тиклайди

Ўзбекистонда 3 мартдан Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини харид қилиш учун шартнома бериш жараёни қайта тикланади. Бу ҳақда Асакадаги автозаводга уюштирилган пресс-тур давомида UzAuto Motors масъуллари томонидан маълум қилинди.

«UzAuto Motors 3 мартдан бошлаб мижозларга компаниянинг энг харидоргир моделлари ҳисобланган Cobalt, Spark, Nexia ва Lacetti автомобилларини сотиб олиш бўйича шартнома тузиш жараёнини қайта бошлайди», дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Шу йилнинг феврал ойи бошида Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини харид қилиш учун шартномалар бериш вақтинча тўхтатилгани маълум бўлганди. Бу UzAuto Motors дилерлари шартномалар ва автомобилларни етказиб бериш бўйича янги бошқарув тизимига ўтаётгани билан изоҳланганди.

 

Top