Тошкентда давлат рақами белгисини ечиб ҳаракатланган Spark ҳайдовчиси аниқланди
Ижтимоий тармоқларда фуқаро ЙПХ инспекторларидан беркинишга урингани акс этган видео тарқалди. ИИББ ЙҲХБ ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Ушбу ҳолат жорий йилнинг 4 феврал куни соат 20:30 ларда Бектемир туманида содир бўлган. Тунги хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторлари томонидан давлат рақам белгиларини ўзбошимчалик билан ечиб ҳаракатланиб келаётган “Спарк” русумли автомашина ҳайдовчисига жезл ва ҳуштак ёрдамида тўхташ ишораси берилганда, ҳайдовчи бўйсунмасдан ҳаракатлангани сабабли кўрилган чора-тадбирлар натижасида тўхтатилиб, 2 нафар холислар иштирокида автомашина кўздан кечирилганда давлат рақам белгилари салонда экани аниқланади.
Ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори томонидан ҳайдовчи 2005 йилда туғилган Ш.М.га нисбатан МЖТКнинг 125-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ушбу автомашина ҳайдовчиси 4 март куни Бектемир туманида ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилиб ҳужжатларини текшириш давомида, ўзини тутиши ва гап сўзидан ЙПХ инспекторларида шубҳа уйғотган. 2 нафар холислар иштирокида ҳайдовчи ва автомашина кўздан кечирилганда, автомашина салон қисмидан ўткир ҳидли, оқ рангли кукунсимон модда борлиги аниқланган.
Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб фуқаро ҳамда аниқланган модда Бектемир туман ИИО ФМБга топширилган.
Мавзуга оид
07:35 / 14.11.2024
Минор масжиди қаршисида Spark ва Captiva тўқнашди
08:50 / 24.09.2024
Тошкентда Spark ва Cobalt иштирокида тўқнашув юз берди
10:34 / 23.09.2024
Чирчиқда каналга тушиб кетган “Spark” чиқариб олинди
07:55 / 20.07.2024