20:42 / 05.03.2021
4437

“Ўзстандарт” агентлиги: Газобетон қурилиш маҳсулотининг стандарт талаблари асосида ишлаб чиқарилиши ўрганилмоқда

Фото: “Ўзстандарт” агентлиги

“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори Д.Саттаров президент топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятида янги ташкил этилган "East Mining Invest" қўшма корхонасида газобетон қурилиш маҳсулотини ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

Қўшма корхонада ишлаб чиқариш жараёнида қатнашаётган мутахассислар малакасини ошириш, маҳсулотларни халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқариш ва синов лабораториясини юқори аниқликдаги синов ускуналари билан таъминлаш юзасидан тавсиялар берилди.

Стандартлар институти Матбуот хизмати

Top