Жамият | 19:45 / 15.04.2021
11689
2 дақиқада ўқилади

Инсон саломатлиги учун хавфли деб топилган сариёғ импортига тақиқ қўйилди

«Ўзстандарт» агентлиги томонидан инсон саломатлиги учун хавф туғдирадиган сариёғ маҳсулоти импортига чеклов жорий этилди.

Маълум қилинишича, «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги департамент томонидан Тошкент шаҳридаги савдо мажмуаларида сотилаётган «Lurpak unsalted butter» сариёғи сифат талабларига жавоб бермаган.

Ушбу маҳсулот Дания давлатида «ARIA FOODS AMBA» корхонаси томонидан 2020 йил 3 июлда ишлаб чиқарилган. «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги департамент томонидан «Lurpak unsalted butter» – 82 фоизли сариёғ маҳсулоти «Сут ва сут маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент талабларига жавоб бермади, деб топилган.

Маҳсулот таркибида истеъмол учун яроқсиз бўлган ўсимлик ёғи аниқланган.

Хабарларга кўра, «Lurpak unsalted butter» сариёғ маҳсулоти амалдаги техник регламент талабларига мувофиқ келмагани сабабли импортини чеклаш юзасидан Божхона қўмитасига маълумот киритилган.

Aввалроқ, «Россельхознадзор» 2021 йил 14 апрелдан бошлаб Россияга Ўзбекистоннинг 17та корхонасига «помидор жигарранг бужмайиш вируси»дан холи деб топилгани боис помидор олиб киришга рухсат бергани маълум қилинганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти