14:39 / 13.03.2021
8957

G7 давлатлари Хитойни Ҳонконгдаги ўзгача фикрловчиларга босим ўтказишни бас қилишга чақирди

“Катта еттилик”нинг Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Ҳонконгдаги Хитой томонидан ишлаб чиқилган сайлов тизимини танқид қилди. Бу чора сиёсий плюрализмга босим қилишга сабаб бўлади, дея ҳисобламоқда улар.

“Катта еттилик” давлатлари Ҳонконгдаги сайлов тизимидан хавотирда. Бу ҳақда G7 давлатларининг Германия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан 12 март, жума куни эълон қилинган қўшма баёнотида айтилган.

“Турли нуқтайи назарларнинг тўқнашуви, уларни ўлдириш эмас – бу Ҳонконгдаги барқарорлик ва фаровонликни таъминлашнинг тўғри йўлидир”, деб таъкидланади мурожаатда. Вазирлар, шунингдек, Хитой ҳукуматини халқаро мажбуриятларга биноан иш тутиш ва Ҳонконг асосий қонунида ёзилган ҳуқуқ ва эркинликларни ҳурмат қилишга чақирди.

Хитой Ҳонконг устидан назоратни кучайтирмоқда

11 мартда Бутунхитой халқлар вакиллари мажлисида Ҳонконгдаги сайлов тизими ўзгартирилиши маъқулланди. Қонунлар пакети ушбу ҳудуд фақат ватанпарварлар томонидан бошқарилиши мумкинлигини назарда тутади. Шундай қилиб, Хитой ҳукумати Ҳонконгнинг раҳбарлик лавозимларига номзодларни назорат қилиши мумкин ва кадрлар масаласида вето киритиш ҳуқуқига эга бўлди.

Ҳонконгда 2019 йилдан бери расмий Пекиннинг автономияга бўлган таъсири кучайиши ва фуқаролик ҳуқуқларини чегаралашга бўлган уринишига қарши оммавий норозиликлар ўтказиб келмоқда. Бу намойишлар кўп ҳолатларда кўчалардаги тартибсизликларга сабаб бўлиб, полиция билан тўқнашувлар юз беряпти.

Хитой 1997 йилда Ҳонконг (Сянган) маъмурий ҳудуди суверенитетини қўлга киритган. Унгача бу ҳудуд Буюк Британия бошқаруви остида бўлган. Хитой-Британия қўшма декларацияси ва Ҳонконг асосий қонунига мувофиқ, 2047 йилга қадар бу ҳудудга матбуот эркинлиги, тўпланиш ва фикрини баён қилиш каби катта ва махсус ҳуқуқлар кафолати берилган.

Top