17:45 / 18.03.2021
6296

Тест синовларида нотўғри тузилган савол тушиб қолса қандай йўл тутилиши маълум қилинди

ДТМ мутасаддиси хато тузилган саволлар тақдири ҳақидаги саволга жавоб берди.

Кириш имтиҳонларида нотўғри савол тушган тақдирда масала мутахассислар томонидан ўрганилиб, савол чиндан ҳам нотўғри берилган бўлса, унга балл қўшиб берилади. Бу ҳақда ДТМ бошқарма бошлиғи Бекзод Тошпўлатов Kun.uz мухбирига маълум қилди.

«Нотўғри савол тушган тақдирда тест якунига қадар эътирозлар варақасида қайд этиш мумкин. Масала мутахассислар томонидан ўша жойнинг ўзида ҳал қилинади ва савол чиндан ҳам нотўғри берилган бўлса, унга балл қўшиб берилади», деди у.

Б.Тошпўлатов абитуриент тест синовлари чоғида ҳаяжонда бўлиши ва бу ҳақда ўз вақтида огоҳлантиришга улгурмай қолганда қандай йўл тутилиши ҳақида ҳам айтиб ўтди.

«Бу ҳолатда саволлар китобчасидан нотўғри савол ўрин олган абитуриент учун қўшимча квота ажратилади», деган у.

Top