Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коллеж, техникумларга ОТМ кириш имтиҳонларида тўплаган балл билан қабул қилиниш мумкин. Муаммо нимада?
Профессионал таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентларнинг айримларига кириш имтиҳонида қатнашиш ҳуқуқи берилмади. Сабаби улар ҳужжат топширишда ОТМга кириш имтиҳонида тўплаган балли билан коллеж, техникумларнинг танловида қатнашишни танлаган. Бироқ улар қайта имтиҳон топширмаслик ҳақида огоҳлантирилмаганини айтмоқда.

Фото: Kun.uz
Бугун, 26 сентябрдан профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникум)га кириш тест синовлари бошланди. Имтиҳон 29 сентябргача давом этади.
Коллеж ва техникум имтиҳонларини ҳам Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ўтказади. Имтиҳон худди бакалавриатга кириш синовларига ўхшаш тарзда 5 та фандан ўтказилади. Баҳолаш тизими ҳам бир хил: максимал балл – 189.
Тест синови касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан (она тили, математика, Ўзбекистон тарихи)дан ўтказилади.
Kun.uz таҳририятига профессионал таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентдан мурожаат келиб тушди. Унда айтилишича, мурожаатчи профессионал таълим муассасига ҳужжат топшираётган пайтида “ОТМга кириш имтиҳонида тўплаган баллингиздан фойдаланасизми?” деган савол бўлган. Ва бу саволга фақат “Ҳа” ёки “Йўқ” деб жавоб бериш имкони бўлган. Абитуриент “Ҳа” жавобини танлаган, имтиҳонлар санаси аниқ бўлиб шахсий кабинетидан рухсатномасини юклаб олмоқчи бўлганда унга “Сиз ОТМнинг кириш имтиҳонида тўплаган баллингиз билан профессионал таълим муассасаларига танловда қатнашишни танлагансиз. Шунинг учун имтиҳонда қатнашмайсиз”, деган мазмундаги ёзув чиққан ва рухсатнома чиқмаган.
Мурожаатчига кўра, агар абитуриент олдинги имтиҳонда тўплаган балли билан танловда қатнашишни танласа, у коллеж/техникумлар имтиҳонида қатнашмаслиги ҳақида огоҳлантирилиши керак эди. Мурожаатчи “Ҳа”ни танлаган пайти огоҳлантирилмагани учун коллеж/техникумларнинг имтиҳонида ҳам қатнашаман деб ўйлаган.
Kun.uz бу савол билан Билимларни баҳолаш агентлигига мурожаат қилди. Агентликдан изоҳ берилишича, имтиҳон тизими ва баҳолаш мезонлари ҳам бир хил бўлгани учун абитуриентларга ОТМнинг кириш имтиҳонида тўплаган балли билан коллеж,техникумларнинг кириш имтиҳонида ҳам қатнашишларига рухсат берилади. Коллеж, техникумларга имтиҳон сентябрда ўтказилаётган бўлса, бакалавриат имтиҳонлари август ойида ўтказилганди.
Бу тартиб қонунчиликда ҳам белгилаб қўйилган. Ҳукумат қарорига кўра, техникумларга жорий йилда ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун тест синовларида иштирок этиб, тегишли балл тўплаган абитуриентларга техникумлардаги касблар ва мутахассисликларнинг тест фанлари мажмуаси ҳамда кетма-кетлиги мос келганда тўплаган балли билан танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.
Баллидан фойдаланишни танлаган абитуриентлар қайта имтиҳон топшириб ўтирмаслиги бўйича тартиб ўтган йилги кириш имтиҳонларида ҳам ишлаган.
Яъни абитуриентдан ОТМ кириш имтиҳонида тўплаган баллидан фойдаланиш сўралганда тасдиқ жавоби берилса, бу унинг автоматик тарзда қайта имтиҳон топшириб ўтириши шартмаслигини англатади.
Лекин Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги кейинги йил имтиҳонларида абитуриентлар чалкашмаслиги учун рўйхатдан ўтиш жараёнида баллдан фойдаланишни танлаганларни қайта имтиҳон топширмаслик ҳақида огоҳлантириб қўйса, тушунмовчиликларнинг олди олинади.
Маълумот учун: бу йил республика бўйича жами 327 та коллеж ва техникумга 175 853 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Ва 8 мингдан зиёд абитуриент ОТМга кириш тест синовида тўплаган баллидан профессионал таълим муассасаларига киришда фойдаланиш истагини билдирган.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, коллеж, техникумларга кириш тест синовларининг якуний жавоблари 3 октябрда эълон қилиниши режа қилинган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон 24 йиллик танаффусдан кейин юнон-рум кураши бўйича ЖЧда олтин медал олди
Спорт | 09:22 / 22.09.2025
Тошкентда мушукни қийнаган хитойлик 5 суткага қамалди
Жамият | 23:33 / 21.09.2025
Қумга кўмилган мурда – Термиздаги мудҳиш қотиллик тафсилоти
Жамият | 11:52 / 21.09.2025
Дунёнинг энг йирик давлатларидаги эркаклар ва аёллар нисбати маълум қилинди
Жаҳон | 23:53 / 20.09.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Hikmat Travel 28 октябрдан қўшимча Умра зиёрати сафарларини эълон қилади
Ўзбекистон | 18:59 / 22.09.2025
-
Хорижий ва нодавлат ОТМ учун 1320 та давлат гранти тасдиқланди
Таълим | 09:42
-
Ўзбекистон-Туркманистон чегарасида савдо зонаси қурилиши якунланмоқда
Иқтисодиёт | 09:32
-
Венесуэлада фуқаролар учун ҳарбий кўникмалар курслари ўтказилди
Жаҳон | 09:30
Мавзуга оид

22:30 / 20.08.2025
Талабалар ўқишини кўчириш бўйича иккинчи кун натижалари эълон қилинди

18:15 / 20.08.2025
1-курс талабаларидан ётоқхонага аризалар қабули бошланди

21:27 / 19.08.2025
Ўқишни кўчириш бўйича биринчи кун натижалари эълон қилинди

13:58 / 18.08.2025