15:43 / 22.03.2021
14396

Тошкент марказида «Спарк» пиёдалар йўлагидан ўтаётган икки кишини уриб юборди, улардан бири вафот этган

18 март куни тахминан соат 18:30ларда, Миробод туманидаги Зарафшон ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасида 32 ёшли Х.З. “Спарк” автомобилини бошқариб кетаётиб, пиёдалар ўтиш йўлагидан йўлни кесиб ўтаётган 30 ёшли Б.Р. ва 23 ёшли Н.А.ни уриб юборган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ЙТҲ натижасида ҳар икки пиёда тан жароҳати олиб, шифохонага жойлаштирилган.

20 март куни пиёдалардан бири Б.Р. тиббий ходимлар томонидан кўрсатилган муолажаларга қарамай, олган тан жароҳатлари натижасида жонлантириш бўлимида вафот этган.

Пойтхт ИИББ Тергов бошқармаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатди.

Top