Ўзбекистон | 09:00 / 25.03.2021
3767
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Seoul Mun: тижорат жойларининг пухта лойиҳаланиши савдодаги муваффақият асосидир

Dream City Development компанияси сой бўйидаги Seoul Mun марказида тижорат объектларини ташкил этиш ва тоифаларга ажратиш ҳақида маълумот берди.

Кенг кўламли савдо марказининг муваффақияти учун асос – бу савдо жойларнинг пухта лойиҳа асосида қулай жойлашуви ҳисобланади. Савдо маркази объектга ташриф буюрувчилар оқимини олдиндан ҳисобга олиш ва шакллантириш орқали савдо майдонларидан самарали фойдаланиш, товар айирбошлаш ҳамда даромадни оширишни кўзлаб лойиҳаланган.

Seoul Mun савдо марказида тадбиркорларга бизнес очиш учун турли форматдаги жойларни таклиф этади. Тижорат жойлари Бўрижар каналининг икки қирғоғи бўйлаб уч қаватли биноларда жойлашган. Seoul Mun учун тижорат кўчмас мулк соҳасидаги халқаро ташкилот Knight Frank ва Cushman & Wakefield мутахассислари савдо майдонларининг бешта асосий турини ишлаб чиқдилар:

  • Умумий овқатланиш нуқталарининг кичик формати (food & beverage light);
  • Умумий овқатланиш нуқталарининг ўрта ва йирик формати (food & beverage heavy);
  • Универсал савдо нуқталари (line store);
  • Катта дўконлар (anchor store);
  • Болалар майдонлари ва кўнгилочар жойлар (leisure)

Ушбу тоифаларнинг савдо маркази бўйлаб тақсимланиши барча ёш ва қизиқишдаги одамлар талабини қондиришга ёрдам беради. Бу жиҳат ўз навбатида, истеъмолчиларнинг қизиқиши барқарорлигига ва келажакдаги мижозларнинг барқарор ўсишига бевосита таъсир қилади. Албатта, харидорларга ҳам савдо майдонидаги товар ва хизматларнинг турига қараб тақсимланиш тизими маъқул келади.

Йўл бўйида жойлашган юқори қаватларга қулай кириш имконияти мавжуд бўлиб, бу ер ресторанлар ташкил қилиш учун мос жой ҳисобланади. Шу каби қулайликлар сабаб ташриф буюрувчиларга савдо-дам олиш марказининг керакли нуқтасига ҳеч бир қийинчиликларсиз кириб бориш имконияти тақдим этилган.

Масканнинг барча қаватларини бир-бирига боғлаб турадиган эскалаторлар, пиёдалар сайр йўлаги, ривожланган инфратузилма ва ажойиб манзаралари мавжуд жамоат жойларининг кўплиги мазкур марказни пойтахтдаги одамлар энг кўп ташриф буюрадиган ва энг машҳур жойлардан бирига айлантиради.

Seoul Mun пойтахт марказида бизнесни ривожлантириш ва сифатли дам олишни ташкил этиш учун пухта ўйланган маскан.

Ягона маълумот маркази: +998-71-202-22-22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл

Сайт: seoulmun.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид