09:47 / 25.03.2021
2982

Спиртли ичимлик таъсири остида хотинини ўлдирган ургутлик эркакка суд ҳукми ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Ургут туман судида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда хотинини ўлдирган эркакка ҳукм ўқилган. Қотилга 11 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси берилган.

Қайд этилишича, Ургут тумани Оқмачит маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган К.Очилов 2021 йил 1 январь куни соат 16:30да ўзининг яшаш хонадонида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст бўлган. Сўнг турмуш ўртоғи С.Каримова билан ўзаро тортишиб, жанжаллашиб қолган. Оқибатда К.Очилов турмуш ўртоғини бўғиб ўлдириб қўйган.

Жиноят ишлари бўйича Ургут туман судида ўтказилган очиқ суд мажлисида ушбу жиноят иши кўриб чиқилган. Судья А.Аҳмадов раислигида ўтган суд мажлисида Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилган К.Очиловга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Маълум бўлишича, мазкур оиланинг уч нафар вояга етмаган фарзанди бўлган.

Top