Спорт | 16:42 / 29.03.2021
9113
1 дақиқада ўқилади

Икром Алибоев Кореянинг бошқа клубига ўтди

Жанубий Кореянинг «Сеул» клубини тарк этган ўзбекистонлик яримҳимоячи Икром Алибоев ушбу мамлакатнинг бошқа жамоаси билан келишувга эришди.

2019 йилда «Локомотив»дан «Сеул»га ўтиб, 3 йиллик шартнома имзолаган Ўзбекистон миллий жамоасига номзод яримҳимоячи корейс клуби сафида жиддий жароҳат олгач, оёғидан жарроҳлик амалиётини ўтказганди. 

Ўтган ҳафтада эса сеулликлар клуби футболчи билан шартномани ўзаро бекор қилгани ва Алибоев эркин агентга айлангани хабар қилинганди. Бугун, 29 март куни эса Жанубий Корея К2-лигаси иштирокчиси «Теджон Ситизен» Икром Алибоев билан 1+2 кўринишида шартнома имзоланганини расман эълон қилди. 

Маълумот учун, «Теджон» нуфузи жиҳатдан Кореяда иккинчи ўринда турувчи лигада 10та клуб орасида 3-ўринда бормоқда.

Мавзуга оид