12:00 / 02.04.2021
4222
Реклама

Seoul Mun: ҳар қандай бизнес тури учун универсал савдо маскани

Dream City Development компанияси тижорат биноларининг махсус тоифаси - универсал савдо нуқталарининг хусусият ва афзалликлари ҳақида маълумот берди.

Seoul Mun – бу пойтахт маркази Бўрижар канали қирғоғида жойлашган ўзига хос савдо ва кўнгилочар маскани. Савдо ва дам олиш марказида икки соҳил бўйлаб уч қаватли тижорат бинолари бунёд этилади. Меъморликнинг нафис кўриниши қирғоқ манзарасининг ўзига хос муҳити билан уйғунлиги лойиҳани харидлар ва дам олиш, бизнес-учрашувлар, оилавий кечки таомланиш, корпоратив тадбирлар, кундалик ҳордиқ чиқариш учун тенги йўқ жойга айлантиради.

Умумий майдони 22000 квадрат метрдан ортиқ кенг савдо майдонлари ҳар қандай бизнес соҳасини максимал даражада амалга оширишга имконият беради. Халқаро Knight Frank компаниясининг кўчмас мулк бўйича мутахассислари билан биргаликда марказдаги савдо майдонлари бешта асосий тоифа: кичик шаклдаги умумий овқатланиш жойлари, ўрта ва катта форматли овқатланиш нуқталари, универсал савдо нуқталари, катта дўконлар ва дам олиш, кўнгилочар масканларга ажратилган. Ушбу тоифадаги биноларнинг ҳар бири индивидуал техник параметр ва хусусиятларга эга.

Универсал савдо нуқталари – Seoul Mun марказидаги энг машҳур тоифалардан биридир. Биринчи ва иккинчи қаватларда жойлашган ушбу турдаги бинолар майдони 18 дан 188 квадрат метргачани ташкил қилади. Олти метрли шифт баландлиги эса харид қилинган жойни икки даражали маконга айлантириш имкониятини бериб, шу орқали фойдали майдонни икки баробар кўпайтиришингиз мумкин бўлади.

Бу тоифадаги савдо нуқталарида кичик совғалар дўкони, бутиклар ва шоурумлар, шунингдек косметика, парфюмерия, кийим-кечак, пойабзал, ўйинчоқлар, уй-рўзғор буюмлари, электроника, турфа хизматлар ва бошқа тадбиркорлик турлари учун мўлжалланган бренд дўконлари очиш тавсия этилади.

Савдо марказидаги мавжуд кўп вариантлар бизнесингиз эҳтиёжларига мос шароитларни танлашга имкон беради. Танланган жой ва бизнес туридан қатъи назар, Seoul Mun юқори даража ҳамда янги форматдаги сифатли кўчмас мулкка фойдаси кафолатланган ва муваффақиятли сармоядир.

Ягона маълумот маркази: +99871 202 22 22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл

Сайт: seoulmun.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top