11:25 / 10.04.2021
1498

Бухорода туман ҳокимлиги захирасидаги ерни 13,5 минг долларга сотаётган шахс ушланди

Бухоро вилоятида туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдонини сотаётган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида, Р.С. исмли шахс фуқаро М.Х.нинг ишончини суиистеъмол қилиб, унга Бухоро туман ҳокимлиги захирасидаги ерни сотаётганда ушланган.

Қайд этилишича, Р.С. фуқаро М.Х.га Бухоро тумани ҳокимлиги захирасида бўлган, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 15 сотих ер майдонини 13.500 АҚШ долларга сотишга келишиб, Бухоро шаҳрида жойлашган «Марказий дорихона» олдида кимёвий ишлов берилган 13.500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Р.С.га нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top