15:25 / 23.04.2021
6477

Россия Польшанинг беш нафар дипломатини 15 майгача мамлакатни тарк этишини талаб қилди

Бу Польшанинг россиялик уч нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори билан боғлиқ.

Фото: Коммерсантъ

Россия ташқи ишлар вазирлиги Польшанинг беш нафар дипломати 15 майга қадар мамлакатни тарк этиши кераклигини маълум қилди.

Бу Польшанинг россиялик уч нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори билан боғлиқ. Польша ТИВнинг баёнотига кўра, улар дипломатлик мақомини бузган ва Польша манфаатига зарар етказувчи ҳаракатларни амалга оширган.

«Польшанинг россиялик дипломатларни чиқариб юбориш бўйича провокацион ҳаракатларига жавоб тариқасида вазирлик Россиядаги Польша элчихонасининг беш нафар ходимини "persona non grata" деб эълон қилди. Улар 2021 йил 15 майи якунига қадар Россия ҳудудини тарк этиши керак»,— дейилади Россия ТИВ баёнотида.

Аввалроқ Чехия Россия элчихонасининг 63 нафар ходимини ўз ҳудудидан чиқариб юбориши хабар қилинганди.

Top