07:41 / 25.04.2021
2534

Жиззахда банкдан 1 миллион евро кредит олиб беришини айтиб фуқародан 27 минг доллар олган шахслар ушланди

Жиззах вилоятида банкдан 1 миллион евро кредит олиб беришини айтиб фуқародан 98 миллион сўм ва 27 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарларга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.Қ. ва бошқалар фуқаро Ж.нинг ишончига кириб, фирибгарлик қилганлари аниқланган.

Жумладан, улар юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ангрен шаҳрида қурилиш ишларини бажариш учун тегишли ҳужжатларни олиб бериш ҳамда қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун банкдан 1 миллион евро кредит олиб бериш эвазига Ж.нинг 98 миллион сўм ва 27 минг доллар пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ш.Қ. ва бошқаларга нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top