16:36 / 26.04.2021
39595

«Бунга хафа бўлишимиз керак эмас». Qanot Sharq лайнеридаги «Uzbekistan» ёзуви нега пастда жойлашганига изоҳ берилди

Бугун, 26 апрел куни Qanot Sharq хусусий авиакомпаниясининг илк самолёти Тошкентга олиб келинди.

Самолётни кутиб олишга бағишланган тадбирда иштирок этган бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Qanot Sharq самолётидаги «Uzbekistan» ёзуви нега пастда жойлашганига изоҳ берди.

«Самолёт парвоз қилганда компания номида адашув бўлмаслиги керак. Унинг номи йирик бўлиб ёзилиши керак. Пастдаги ёзув эса бизнинг туристик брендимиз. Бу ердан қанақадир маъно қидириш керак эмас. Шунингдек, хусусий компаниялар очилаётганда [Ўзбекистон сўзини ёзишлари] мажбурий эмас. Бундан ташқари, халқаро стандартлар бор, юқорида авиакомпания номи бўлиши керак, агар биз «Uzbekistan»ни юқорига олиб қўйсак, бу самолёт Ўзбекистон ҳаво йўлларига тегишли экан деб ўйлайди. Буни хавфсизлик ва шу каби бошқа тарафлари ҳам бор. Бу сўзни бошқа қўядиган жой ҳам йўқ эди.

Биз бунга хафа бўлишимиз керак эмас. Хурсанд бўлишимиз керак бўлгани, асосийси [хусусий самолётда] илк бор авиапарвоз қилинди. Бу ёзув ҳам реклама сифатида хизмат қилади», дея Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга доир:

Top