Ўзбекистон | 23:30 / 04.03.2024
7591
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондан Чехияга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади 

Qanot Sharq авиакомпанияси Тошкент-Прага йўналишида авиақатновларни амалга оширади. 

Фото: Qanot Sharq

18 апрелдан Qanot Sharq авиакомпанияси Чехия пойтахти Прага шаҳрига мунтазам авиақатновларни амалга оширишни бошлайди. 

Қайд қилинишича, парвозлар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилади. Бир томонга чипта нархи 4,4 млн сўмдан бошланади. 

Тошкент-Прага йўналишидаги парвозлар охирги марта 2014 йилда Czech Airlines томонидан амалга оширилган, аммо кейинчалик, рентабеллик бўлмагани сабаб тўхтатилган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид