20:03 / 27.04.2021
9222

Саудия Арабистонидаги шаҳарга портловчи модда ортилган қайиқ билан ҳужум қилинди

Саудия Арабистонининг Қизил денгиз бўйида жойлашган Ёнбу ал-Баҳр порт шаҳрига портловчи модда билан тўлдирилган қайиқ ёрдамида ҳужум қилинди. Қайиқ масофадан бошқарилган.

Фото: РИА Новости

Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси вакили полковник Турки ал-Маликийнинг таъкидлашича, миналаштирилган қайиқ жанговар ҳаракатлар олиб бориш қоидаларига кўра йўқ қилинган.

Таъкидланишича, ушбу ҳужум минтақада Эрон ва Исроил бир-бирларининг кемаларига ҳужум қилаётган ҳамда Ямандаги жанговар ҳаракатлар давом этаётган вақтда содир этилди.   

Бироқ бунгача Саудия Арабистонига дронлар ва баллистик ракеталар ёрдамида кўплаб ҳужумларни амалга оширган яманлик ҳусийчилар Ёнбу ал-Баҳрга ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Top