11:19 / 27.04.2021
7712

Ёшлар билан ишлашдаги камчиликлар учун ишдан олинган Қамаши прокурори ўрнига янги раҳбар тайинланди

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида янги прокурор иш бошлади.

Бош прокурор буйруғи билан адлия маслаҳатчиси Баҳриддин Баҳодиров Қамаши тумани прокурори лавозимига тайинланди. 

Б.Баҳодиров тайинловга қадар, Қашқадарё вилояти прокурорининг халқаро ҳуқуқий масалалар бўйича катта ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йил 13 апрель куни ёшлар масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида туманнинг собиқ прокурори Ҳусниддин Бобомуродов ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани учун ишдан олинганди. Мазкур йиғилишда худди шу айблов билан Шофиркон тумани прокурори, Хива ҳамда Чуст тумани ИИБ бошлиқлари ҳам лавозимдан озод этилган.

Бундан олдинроқ Бухоро вилоятининг Олот ва Шофиркон туманларига янги прокурорлар тайинлангани хабар қилинганди.

Top