07:18 / 04.05.2021
1450

Самарқандда фуқаролик судларига энг кўп қайси йўналишда аризалар тушгани маълум бўлди

Фото: Getty Images

2021 йилнинг дастлабки уч ойида Самарқанд вилоятидаги фуқаролик судлари томонидан 2842та оилавий низо кўриб чиқилган. Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида маълум қилинган.

Маълум бўлишича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 600тага кўп.

Қайд этилишича, фуқаролик судлари томонидан энг кўп иш кўрилган соҳалардан яна бири мулк ҳуқуқи билан боғлиқ. Бу масалада суд 1052та ишни кўриб чиққан.

Шунингдек, мазкур даврда:

  • меҳнат низолари билан боғлиқ — 108та (ўтган йили 52та);
  • уй-жой низолари билан боғлиқ — 238та (ўтган йили 198та);
  • коммунал хизматлардан қарздорлик — 105та;
  • ер низолари билан боғлиқ 165та иш кўриб чиқилган.
Top