02:01 / 05.05.2021
16397

«Манчестер Сити» «ПСЖ»ни иккинчи ўйинда ҳам мағлуб этди ва ўз тарихида илк бор ЕЧЛ финалига йўл олди

Фото: Twitter/ChampionsLeague

Европа Чемпионлар Лигасида дастлабки финалчи номи маълум бўлди. 

«Манчестер Сити» ва «ПСЖ» жамоалари ўртасидаги яримфиналнинг жавоб баҳсида ҳам «шаҳарликлар»нинг қўли баланд келди. Маҳрезнинг дубли инглиз клубига ишончли ғалабани келтирди.

Шу тариқа «Манчестер Сити» ўз тарихида илк бор ЕЧЛ финалига йўлланма олди. 

Гвардиола жамоаси финалда «Челси» — «Реал» жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади. 

ЕЧЛ. Яримфинал. Жавоб ўйини

Манчестер Сити — ПСЖ 2:0
4 май, «Этиҳад»
Голлар: Маҳрез (11, 63). 
Манчестер Сити - Эдерсон, Уокер, Диаш, Стоунз, Зинченко, Фернандиньо, Гундўған, Силва (Стерлинг, 82), Маҳрез, Фоден (Агуэро, 85), де Брюйне (Жезус, 82).
ПСЖ - Навас, Флоренци (Дагба, 75), Маркиньос, Кимпембе, Диалло (Баккер, 82), Паредес (Данилу, 75), Эррера (Дракслер, 62), Верратти, Ди Мария, Неймар, Икарди (Кен, 62).
Огоҳлантиришлар: Эррера (22), Верратти (71), Зинченко (72), де Брюйне (74), Кимпембе (87), Данилу (89).
Четлатиш: Ди Мария (69).

Биринчи ўйин — 2:1.

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top