07:09 / 08.05.2021
3680

Уй-жой муаммоси сабаб келинини калтаклаган қайноға маъмурий жавобгарликка тортилди

Ижтимоий тармоқларда Деновлик шифокор, "Қақнус" хусусий тиббиёт маскани шифокори Гулмурод Хандалов уй-жой масаласида келинини калтаклагани акс этган видеолавҳа тарқалганди. Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу лавҳа юзасидан Сурхондарё вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.

Расмий муносабатда "Гулмурод Хандаловнинг уй-жой масаласида Қаюмова Сарвинозга нисбатан содир этган ҳуқуқбузарлиги Денов туман суди томонидан кўриб чиқилди.

Хандалов Гулмуродга нисбатан Денов туман суди томонидан 2021 йил 7 май кунидаги қарори билан МЖтКнинг 40 моддаси, 41 моддаси, 52 моддаси 2 қисми, 61-2 модданинг 1 қисми, 200 модда қўлланиб, айбли деб топилди. Унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Томонларнинг уй-жой масаласидаги низо фуқаролик тартибида ҳал қилиниши тушунтирилди",-дейилади.

Top