Жамият | 11:09 / 03.03.2024
17774
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда ЙПХ ходими мактаб ўқувчисини уриб юборди

Ўқувчи шифохонага ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.

Фото: ИИБ ЙҲХБ

Сурхондарё вилояти Денов туманида ЙПХ ходими Cobalt машинасида ҳаракатланаётиб мактаб ўқувчисини уриб юборган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 28 феврал куни Денов тумани Истиқбол маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R-108В автомобил йўлида содир бўлган.

Шу куни соат 19:05 ларда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ саф бўлинмалари ЙПХ баталйони мобил қурилмаларидан фойдаланиш гуруҳи ҳайдовчи-оператори сафдор А.Қ. Cobalt хизмат машинасини бошқариб келиб, пиёдалар ўтиш жойига етмасдан йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган Э.Ж.ни уриб юборган.

Оқибатда 2006 йилда туғилган, 11-синф ўқувчиси бош мия чайқалиши ташхиси билан Денов тумани марказий шифохонасига ётқизилган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ўқувчининг соғлиги яхши.

Мавзуга оид