14:31 / 10.05.2021
1482

Янгиҳаёт туманида “Ёшлар дафтари”га киритилганларга 102 млн сўмдан ортиқ маблағ ажратилди

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида жорий йилнинг 6 май куни “Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан ишлаш тизими, амалга оширилиши режалаштирилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мирзоҳид Комилов ҳамда мутасаддилар иштирок этди.  

Ҳоким ўринбосарига кўра, Янгиҳаёт тумани аҳолисининг 17 553 нафарини ёшлар ташкил этади.  Уларнинг 7 726 нафари доимий банд бўлган, 5 308 нафари расмий ишлаётган, 98 нафари муддатли ҳарбий хизматдаги, 32 нафари ЖИЭМлардаги, 2 288 нафари таълимдаги ва 9 827 нафари уюшмаган ёшлардан иборат.

Тадбир давомида туманда “Ёшлар дафтари” бўйича ҳам тизимли ишлар амалга ошириб келинаётгани, айни пайтга қадар “Ёшлар дафтари”га 1 689 нафар ёш киритилган бўлиб, айни пайтда улардан 1 295 нафарининг бандлиги таъминлангани ҳам таъкидланди. 
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги қарори ижроси юзасидан Янгиҳаёт тумани ҳокимининг қарорига мувофиқ “Ёшлар дафтари жамғармаси” тузилди.

  • Унга кўра, ўтган давр мобайнида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг 20 нафарига бир марталик, жами 19 млн 600 минг сўм моддий ёрдам;
  • 8 нафар ёшга даволаниши учун 52 млн 492 минг сўм;
  • 7 нафар ёшларга олий ўқув юртининг шартнома тўлови учун  17 млн 590 минг 748 сўм;
  • 2 нафар ёшга нотурар жой ижараси учун 2 млн 960 минг сўм;
  • 10 нафар ёшга асбоб-ускуна олиб бериш учун 9 млн 800 минг сўм, жами 102 млн 442 минг 748 сўм ажратилган. 

Бундан ташқари, тумандаги 499 нафар ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсад қилингани айтиб ўтилди.

Top