18:01 / 11.05.2021
9433

Хитойдаги йирик компания нархи минг йил аввал ёзилган шеър сабабли кескин арзонлашди

Миллиардер Ван Син ижтимоий тармоқда Тан сулоласи давридаги шоир Чжан Цзенинг "Китобларни ёқиш учун ўра" деб номланган шеърини жойлаштирганди.

Фото: Reuters

Хитойдаги таом етказиб берувчи Meituan онлайн-сервиси акциялари нархи компания раҳбари ижтимоий тармоқда минг йил аввал ёзилган шеърни бўлишгани сабабли тушиб кетди.

Компания ижрочи директори, миллиардер Ван Син ижтимоий тармоқда Тан сулоласи давридаги шоир Чжан Цзенинг "Китобларни ёқиш учун ўра" деб номланган шеърини жойлаштирганди.

Унинг бу иши ХХР ҳукумати ҳамда унинг раиси Си Цзинпинни зимдан танқид қилиш деб баҳоланди. Натижада компания капитализацияси 16 миллиард долларга пасайди.

Минг йил илгари ёзилган шеърда олимларни таъқиб қилган ва китобларни ёққан Цин сулоласи императори танқид қилинган. Ван Син апрелда Meituan компаниясига нисбатан антимонопол текширув бошланиши фонида мазкур шеърни эълон қилган.

Ҳозирда Meituan бозордаги монопол ҳолатини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.

Унинг бозор баҳоси 220 миллиард доллар атрофида. 

Аввалроқ Хитой ҳукумати Alibaba Group компаниясига қарши иш очганди.

Top