14:43 / 15.05.2021
12721

Эрон ташқи ишлар вазири Австрия давлат идораларида Исроил байроғи кўтарилгани сабабли Венага ташрифини бекор қилди 

Зариф Австрия ташқи ишлар вазири Александер Шалленберг билан музокара олиб бориш учун шанба куни Венага ташриф буюришни режалаштирганди.

Фото: ТАСС

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Австрия ҳукумат биноларида Исроил байроғи кўтарилгани сабабли Венага ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда Австрия матбуот агентлиги хабар берди.

Хабар қилинишича, Зариф Австрия ташқи ишлар вазири Александер Шалленберг билан музокара олиб бориш учун шанба куни Венага ташриф буюришни режалаштирганди, аммо у ташрифини бекор қилган.

"Таассуф билдирамиз ва маълумот учун қабул қиламиз", - дейилади Австрия ТИВ баёнотида.

Жума куни Австрия канцлери девонхонаси ва Австрия ташқи ишлар вазирлиги биноларида Ғазо секторидаги воқеаларда Тел-Авив билан бирдамлик рамзи сифатида Исроил байроқлари кўтарилганди. 

10 майдан буён Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддият кескинлашди. Томонлар бир-бирини ракеталар ёрдамида ўққа тутмоқда.

Top