11:20 / 17.05.2021
6397

Ҳарвард ва Оксфорд битирувчиси «Ипак йўли» туризм университети проректори этиб тайинланди

Фото: Раймонд Жозеф Ҳоффман

«Ипак йўли» халқаро туризм университетида академик ишлар бўйича проректор тайинланди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм университетининг академик ишлар бўйича проректор лавозимига профессор Раймонд Жозеф Ҳоффман тайинланди.

Қайд этилишича, Раймонд Жозеф Ҳоффман маданий туризм ва мерос, шунингдек, диншунослик соҳасида юқори тажрибага эга бўлган салоҳиятли мутахассис. У АҚШнинг Ҳарвард, Буюк Британиянинг Оксфорд, Германиянинг Гейдельберг университетларида таҳсил олиб, MTS магистри, тарих ва археология фанлари бўйича докторлик даражасига эга бўлган.

Шу билан бирга, Р.Ҳоффман Буюк Британиядаги Кембриж ва АҚШнинг Корнелл университетларида илмий ишлар бўйича бошқарув лавозимларида ҳам фаолият юритган.

Хоффман Осиё жамияти (ЮНЕСКО) томонидан ҳомийлик қилинган Religions of the Silk Road. A History of Cultural Interchange from the Death of Alexander to the Islamic Renaissance тадқиқот лойиҳаларида Оксфорд университети нашриётидан бош муҳаррирлик қилган. Унинг муаллифлиги остида 9та ва муҳаррирлигида 7та монография ҳамда 273та илмий, энциклопедик мақола ва шарҳлар чоп этилган.

Top