15:57 / 28.05.2021
4115

Норбоева олий таълимга гендер тенглик масалалари бўйича йўналишларни киритиш таклифини билдирди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 15-ялпи мажлиси биринчи куни бўлиб ўтмоқда.

Сенат раиси Танзила Норбоева олий таълим вазири Абдуқодир Тошқуловга олий таълимга гендер тенглик масалалари бўйича йўналишларни киритиш таклифини билдирди.

«Олий таълим битирувчиларида гендер тенглик тушунчасини тўғри шакллантириш, эркаклар ва аёллар тенглиги масалалари бўйича тўғри билим бериш долзарб.

Бу нафақат тизим ходимларида, балки талабаларда ҳам шу тушунчалар шаклланган бўлиши керак. Шунинг учун бакалавр ва магистратурага гендер тенглик масалалари бўйича йўналишларни киритиш мақсадга мувофиқ бўлмайдими? Жорий йилдан қайсидир қисмини бошласак, кейинги йилларда барча ОТМларда», дея таклиф билдирди Сенат раиси.

Top