Сенат раиси Қашқадарёда аёллар бандлигини таъминлаш ишлари билан танишди
Ишсиз, ишлаш истагидаги хотин-қизларнинг имконият ва эҳтиёжларини аниқлаш ишлари суст олиб борилаётганлиги қайд этилиб, уларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Қашқадарё вилоятига амалий ташрифи доирасида Косон тумани, Қамаши қишлоғидаги «Обод маҳалла» марказида вилоятнинг туман ва шаҳарлари ҳокимлари ўрнибосарлари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари ҳамда тижорат банклари вакиллари билан мулоқот ўтказди.
Унда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича Тошкент вилояти, Янгийўл туманидаги «Қирсадақ» маҳалласи намунаси асосида ишлаб чиқилган янги тизимни Қашқадарё вилоятида йўлга қўйиш борасида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.
Бунда ишсиз, ишлаш истагидаги хотин-қизларнинг имконият ва эҳтиёжларини аниқлаш ишлари суст олиб борилаётганлиги қайд этилиб, уларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, хонадонбай ўрганиш ишларига тижорат банкларини ва мутасадди ташкилот вакилларини жалб этиш лозимлиги таъкидланди.
Ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда ишсиз ва даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагидаги хотин-қизларни мавжуд бўш ҳамда янги яратилган иш ўринларига ишга жойлаштириш, жамоат ишларига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ҳунармандчилик, касаначилик ва томорқачилик фаолияти билан шуғулланишни мақсад қилган хотин-қизларга ўз вақтида субсидиялар ажратиш зарурлиги айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, ўрганишлар давомида аниқланган тиббий, психологик, ижтимоий ёрдамга муҳтож хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатиш, ижтимоий ёрдамга муҳтож аёлнинг муаммоси тўлиқ ҳал этилгунга қадар унинг назоратини йўлга қўиш ва зарур ҳолда қўшимча ёрдам кўрсатилишини таъминлаш лозимлиги алоҳида қайд этилди.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
23:51 / 16.01.2025
«Гендер тенглик фаоли» миллий танлови ғолиблари тақдирланди
16:11 / 16.01.2025
Сенатда болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати муҳокама қилинди
21:18 / 15.01.2025
Қарши туман ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти тўхтатилди — омбудсман
18:20 / 15.01.2025