10:15 / 28.05.2021
9816

Тошкентда светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланган автобус ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Яшнобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида расмий маълумот берди.
 
2021 йил 27 май куни тахминан соат 12:30ларда Буюк Ипак Йўли кўчаси ва Яшнобод туманидаги Турон кўчаси кесишмаларида 1994 йилда Тошкент вилоятида туғилган Толибжон К. «Mercedes-Benz» русумли, 2-автобус саройига қарашли автобусни бошқариб кетаётганда ЙТҲга учраган.

Дастлабки маълумотга кўра, автобус ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланган. Натижада, 1991 йилда туғилган Азиз Х. бошқарувидаги «Lacetti» русумли автомобил билан тўқнашув содир этган. 

ЙТҲ натижасида енгил автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб, тиббий муассасага жойлаштирилган.

Top