Ўзбекистон | 10:19 / 01.06.2021
15530
1 дақиқада ўқилади

Дилбар Ғуломова фахрий унвон билан тақдирланди

Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилбар Ғуломова фахрий унвон билан тақдирланди. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, давлат ва жамоат ташкилотларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ёшлар маънавияти ва билимини ошириш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилбар Ғуломова “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланган.

Дилбар Ғуломова 1995 йилдан Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг раиси бўлиб ишлаган, 2000 йилда Олий Мажлис сессиясида Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг раиси этиб тасдиқланган. Ҳар икки лавозимни 2004 йилга қадар эгаллаган. 1999-2004 йилларда Олий Мажлис депутати бўлган. 

У 2019 йил 7 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари этиб тайинланди

Мавзуга оид