10:06 / 05.06.2021
7055

Тошкент давлат стоматология институти ҳамда Россиянинг МОНИКИ институти ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди Ⓣ

Тошкент давлат стоматология институти ҳамда Россия Федерациясининг етакчи клиник-тадқиқот институти – МОНИКИ ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

МОНИКИ институти 175 йиллик тарихга эга бўлиб, шифокорлар малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, илмий-тадқиқот изланишлари ўтказиш, илғор инновацион даволаш-ташхислаш усулларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этишда етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи тиббий олий таълим муассасалари ҳамкорлигидан кутилаётган натижа деб қуйидагиларни эътироф этиш мумкин: Республика тиббиёт-санитария муассасалари учун юқори малакали тор мутахассисликлар бўйича шифокорлар тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълим билан тўлиқ қамраб олишни таъминлашни ташкил этиш; узлуксиз касбий таълим жараёнларига ўқитишнинг кредит-модул тизимини жорий этиш; тиббиёт соҳаси илм-фанини, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги инновацияларни жаҳон даражасида ривожлантириш, уларнинг глобал илмий майдонга интеграция қилинишини таъминлашдан иборат.

Модернизациялаш жараёнлари, таълим ва фан соҳасидаги амалий фаол халқаро ҳамкорлик ҳамда уни амалиётга жорий қилишни интеграциялашувсиз амалга ошириб бўлмайди. Тошкент давлат стоматология институти ҳам таълим ва фан соҳасида жаҳон талабларига мос равишда юқори малакали ва рақобатбардош тиббиёт кадрларини тайёрлашда халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаб бормоқда.

Тошкент давлат стоматология институти матбуот хизмати.

Top