Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент давлат стоматология институти Венгриянинг нуфузли "Semmelweis University" билан ҳамкорлик шартномасини имзолади
Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг Биринчи Саммити доирасида Ўзбекистон-Венгрия бизнес форумида соғлиқни сақлаш ва олий тиббий таълим соҳалари вакиллари ўртасида учрашувлар ўтказилди.
Тошкент давлат стоматология институти Венгриянинг "Semmelweis University" олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Институт ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нодир Ҳайдаров ва Венгрия университети проректори Atilla Szabo бошчилигидаги делегация учрашув давомида таълим ва илмий фаолият бўйича ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олишди.

Музокараларда қисқа ва узоқ муддатли стажировкаларни ташкил қилиш, етакчи мутахассислар билан маҳорат дарслари ва илмий-амалий анжуманларни мунтазам тарзда ўтказиш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, академик мобиллик дастурларини йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.
Тошкент давлат стоматология институти ахборот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
13:25 / 08.04.2023
Тошкент давлат стоматология институтида «Тиббиёт ва инновация» халқаро талабалар олимпиадаси ўтказилди
13:01 / 04.04.2023
Тошкент давлат стоматология институтида янги талабалар турар жойи очилди
16:37 / 17.12.2022
Қарор ортига беркинаётган вазирликлар: 120 йиллик бино бузилишига қайси ҳужжат асос бўлган?
12:00 / 23.05.2022