Самарқанд вилоятининг қатор шаҳар ва туманларида ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилмоқда
Самарқанд вилоятининг қатор шаҳар ва туманларида ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилмоқда. “Самарқанд сув таъминоти” корхонаси ушбу ҳолатга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, вилоят аҳолисининг тоза ичимлик суви таъминоти ерости сув захиралари ҳисобидан “Самарқанд сув таъминоти” корхонасига қарашли сув иншоотлари томонидан амалга оширилади.
“Ҳозирда ёғингарчиликларнинг йўқлиги ва Зарафшон дарёси ўзанида сув оқимининг камлиги сабабли ерости сувларининг сатҳи (дебити) пастлашиб кетган.
Натижада, иншоотлардаги насос ускуналарининг мўътадил ишлашида ерости суви захирасининг етишмаслиги сабабли Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарлари, Паст Дарғом, Нуробод, Иштихон, Каттақўрғон, Пахтачи, Нарпай, Пайариқ ва Оқдарё туманлари аҳолисининг тоза ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилмоқда”, дейилади маълумотда.
“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ маъмурияти марказлашган ичимлик суви истеъмолчиларидан жорий йил табиий қурғоқчилиги сабабли сув таъминотида кузатилаётган камчиликлар – сув етишмовчилиги учун узр сўраган ҳамда мазкур ҳолат тез орада Зарафшон дарёси ўзанида сув оқимининг ошиши ва бу билан боғлиқ ерости сувлари захираси сатҳининг кўтарилиши билан ўз ечимини топишини маълум қилган.
“Шу билан бирга, корхона маъмурияти истеъмолчилардан ичимлик сувидан мақсадли фойдаланиш, беҳуда исрофгарчиликларга йўл қўймасликни сўрайди”, дейилади “Самарқанд сув таъминоти” изоҳида.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
08:48 / 08.11.2024
Сув таннархи ошиб кетаётган ҳудудлар маълум қилинди
10:53 / 07.11.2024