12:53 / 09.06.2021
6567

«Air Astana» Ўзбекистонга янги йўналишларда парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди 

"Air Astana" Ўзбекистонга янги йўналишларда парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Фото: Казинформ

Маълум қилинишича, "Ўзавиация" агентлиги томонидан 2021 йил 8 июн куни Қозоғистон Республикасининг "Air Astana" авиакомпаниясига Туркистон – Тошкент – Туркистон ва Олмаота – Самарқанд – Олмаота  йўналишларида Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.

"Air Astana" авиакомпанияси "Нур-Султон – Тошкент - Нур-Султон" ва "Олмаота – Тошкент – Олмаота" йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун 2010 йил 18 ноябрдаги 78-К сонли эксплуатацион рухсатномасига ҳам эга.

Бундан олдин, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги йўналишларда aвиақатновлар йўлга қўйилиши хабар берилганди

Top