Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзо Улуғбек туманида "Spark" ёниб кетди
Жорий йилнинг 8 июнь куни пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида "Spark" машинаси ёниб кетган. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича воқеа 8 июнь куни соат 22:45 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани "Қорасув-6" даҳасида, ҳайдовчи И.Р. "Spark" автомобилида ҳаракатланаётиб, ушбу ҳудудда жойлашган "Makro" супермаркети яқинига етган вақтида автомобилнинг двигатель қисмида қисқа туташув бўлаётганлигини пайқаган ва транспорт воситасини тўхтатган. Қисқа туташувдан сўнг автомобилда ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилга зарар етган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабаблари ўрганилмоқда.
Мавзуга оид
08:50 / 14.01.2026
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
09:34 / 13.01.2026
Мирзо Улуғбек туманида автобус саройида ёнғин содир бўлди
16:03 / 10.01.2026
Швейцария Кран-Монтанеда ёнғин қурбонлари хотирасини ёд этди
10:20 / 08.01.2026