Ўзбекистон | 10:10 / 14.06.2021
15738
2 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Кунлик ҳолатлар сони яна 300дан ортиқни ташкил қилди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда коронавирус тасдиқланганлар ҳам, касалликдан соғайганлар ҳам 300 нафардан ошгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 13 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 103813 (+303) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Қаторасига учинчи кун кунлик ҳолатлар 300дан юқори бўлмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 6 нафари Андижон вилоятида,
- 9 нафари Бухоро вилоятида,
- 14 нафари Жиззах вилоятида,
- 24 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 1 нафари Навоий вилоятида,
- 6 нафари Наманган вилоятида,
- 11 нафари Самарқанд вилоятида,
- 2 нафари Сирдарё вилоятида,
- 32 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 20 нафари Фарғона вилоятида,
- 4 нафари Хоразм вилоятида,
- 44 нафари Тошкент вилоятида,
- 130 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Жиззах вилоятида 19 нафар,
- Навоий вилоятида 3 нафар,
- Наманган вилоятида 2 нафар,
- Самарқанд вилоятида 26 нафар,
- Фарғона вилоятида 3 нафар,
- Тошкент вилоятида 111 нафар,
- Тошкент шаҳрида 153 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 99733 (+317) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3372 нафар бемор даволанмоқда.
Сўнгги икки ҳафта ичида илк марта ўлим ҳолати қайд этилмади.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022