Ўзбекистон | 10:38 / 16.06.2021
28547
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар ўсиши давом этмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда 350 кишида вирус аниқланиб, 342 бемор тузалгани, шунингдек, 2 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 15 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104463 (+350) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Бу сўнгги бир ойдаги энг юқори кўрсаткич бўлди. Сўнгги марта кунлик касалланиш кўрсаткичи 350дан юқори бўлиши 13 май куни кузатилганди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 3 нафари Андижон вилоятида,
  • 11 нафари Бухоро вилоятида,
  • 16 нафари Жиззах вилоятида,
  • 8 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 1 нафари Навоий вилоятида,
  • 7 нафари Наманган вилоятида,
  • 24 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 4 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 36 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 6 нафари Фарғона вилоятида,
  • 6 нафари Хоразм вилоятида,
  • 41 нафари Тошкент вилоятида,
  • 173 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 11 нафар,
  • Бухоро вилоятида 13 нафар,
  • Жиззах вилоятида 15 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 26 нафар,
  • Навоий вилоятида 2 нафар,
  • Наманган вилоятида 6 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 20 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
  • Фарғона вилоятида 17 нафар,
  • Хоразм вилоятида 12 нафар,
  • Тошкент вилоятида 47 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 169 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 100328 (+342) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 711 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3424 нафар бемор даволанмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид