13:42 / 17.06.2021
1459

Самарқанд вилоятида 1,5 йилда 3 311та ҳолатда 2 166 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани маълум қилинди

Фото: Самарқанд вилоят прокуратураси

Самарқанд вилоятида прокуратура органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида 2020 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида 3 311та ҳолатда 2 166 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда вилоят прокурори ўринбосари Сирожиддин Усмонов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Қайд этилишича, Самарқанд вилоятида прокуратура органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида 2020 йил ва жорий йилнинг ўтган даврида 3311та ҳолатда 2166 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари аниқланган. Бугунги кунда 3075та ҳолатда 2198 гектар ер қайтарилиши таъминланган.

Фуқаролар томонидан 8300та ҳолатда 1240 гектар ер майдонида ноқонуний қурилишлар қилингани аниқланиб, улардан 1250та ҳолатда 320 гектар ноқонуний қурилмалар буздирилган. 2081 гектар ерни қайтариш ва ноқонуний қурилмаларни буздириш ҳақида судларга 7944та даъво аризаси киритилган.

Судлар томонидан 5162та (1571 гектар) даъво аризаси қаноатлантирилиб, МИБ томонидан 1028та ҳолатда 965 гектар ноқонуний қурилмалар буздирилган.

Таъкидланишича, ер майдонларини талон-торож қилиш ҳолатлари юзасидан 80та жиноят иши қўзғатилган. 134та ноқонуний ҳужжатга нисбатан протест келтирилган, 41та тақдимнома киритилган. 286 нафар мансабдор шахс қонунбузилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирилган, 16 нафар шахс интизомий ва 87 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Top