19:14 / 21.06.2021
16174

2021-2022 ўқув йили учун ТФ ММФИ МТЯУ ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда

Тошкент шаҳридаги «ММФИ» Миллий тадқиқот ядро университети» филиали юқори салоҳиятдаги муҳандис-техник йўналишида таълим олишни хоҳлаган иқтидорли ёшларни талабалар сафини кенгайтиришга чақиради.

ММФИ МТЯУ филиалининг асосий вазифаси – атом энергетикаси ва ядро технологиялари соҳасида замон талабларига жавоб берадиган, юксак билим, юқори кўникма ва малака билан бирга амалий салоҳиятга эга кадрларни тайёрлаш. Институтнинг ўқув дастури Москвадаги бош таълим муассасасининг стандартлари ва иш берувчиларнинг талаблари асосида ишлаб чиқилган.

Филиалда бакалаврлар кундузги таълим дастури асосида таҳсил олишади. Таълим жараёни Россиядаги етакчи олий ўқув даргоҳлари билан турли хил халқаро лойиҳаларда иштирок этиш имконияти мавжудлиги, кредит-модул тизими асосида ташкиллаштирган. Битирувчилар Москвадаги бош университет дипломини олишади.

Талабалар халқаро таълим дастурларида, халқаро танловларда, шунингдек, Ўзбекистон ва Россиянинг объектларида ва етакчи тадқиқот институтларида амалиёт ўташлари мумкин.

Ўзбекистонлик ва Россиялик профессор ўқитувчилар, маърузачи-амалиётчи ўқитувчилар педагогик таълим беришади.

Ҳозирги кунда филиал ММФИ МТЯУ қуйидаги таълим йўналишлари бўйича таълимни амалга оширади:

  • “Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси”;
  • “Ядро физикаси ва технологиялар”;
  • “Иссиқлик энергияси ва иссиқлик физикаси”;
  • “Электр энергетикаси ва электротехника”.

Ҳужжатларни қабул қилиш 2021 йилнинг 2 июльга қадар онлайн ва офлайн режимда амалга оширилади. Рўйхатдан ўтиш учун сиз қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз шарт:

  • шахсни,фуқароликни тасдиқловчи ҳужжат;
  • таълим даражасини тасдиқловчи белгиланган шаклдаги ҳужжат;

Танловдан муваффақиятли ўтган барча абитуриентлар грант асосида таҳсил олишади.

Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Улуғбек шаҳарчаси, Хуросон кўчаси, 1-уй.

Маълумот учун телефон: +998 71 231 91 80

Сайт: www.mephi.uz

Telegram: t.me/uzmephi

Реклама ҳуқуқи асосида

Top