Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЎзМУ қошидаги давлат гранти асосида тайёрлайдиган ўқув курсга тингловчилар қабул қилинади
Россия Федерациясининг “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университетига кириш синовида мақсадли иштирок этишга тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий Университетида давлат гранти асосидаги ўқув курслари ташкил этилади.
Ўқув курсларига физика ва математика фанларидан юқори билимга эга бўлган 100 нафар ёшлар танлов асосида қабул қилинади. Танлов рус тилида ўтказилади.
Танловда абитуриентлар, мактаб ва лицей-коллеж битирувчилари қатнашиши мумкин. Ундан муваффақиятли ўтган тингловчилар ётоқхона билан таъминланади.
Ўқув курслари шу йилнинг 2 октябридан бошланиб 10 ой давом этади ҳамда физика, математика ва рус тили фанларидан олиб борилади.
Ҳужжатлар шу йилнинг 25 сентябригача қабул қилинади. Номзодлар Ўзбкистон миллий университетида ташкил этилган қабул комиссиясига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
Маълумот учун, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиали иш бошлайди.
Мавзуга оид
09:18 / 30.01.2026
1 февралдан айрим ёшларга ҳайдовчилик ўқув курси учун субсидия берилади
17:20 / 30.04.2025
ЎзМУдаги халқаро конференцияда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши муҳокама қилинди
16:03 / 11.10.2022
ЎзМУда йўқолган нодир китоблар иши бўйича суд ҳукми ўқилди
20:44 / 26.08.2022