Ўзбекистон | 14:32 / 15.04.2020
5080
2 дақиқада ўқилади

«ММФИ» филиалига қабул квоталари ўзгартирилмайди

«ММФИ» МТЯУнинг Тошкентдаги филиалига 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари белгиланган лойиҳа муҳокама учун жойлаштирилди

Уни 2019/2020 ўқув йилида бўлган миқдорда – 100 киши, мавжуд йўналишлардан ҳар бири: «Ядровий энергетика ва иссиқлик физикаси», «Ядровий физика ва технологиялар», «Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси», «Электр энергетикаси ва электротехника» учун 25 нафардан қолдириш таклиф этилмоқда. 
 
Norma’нинг ёзишича, Давлат тест маркази абитуриентларнинг қабул жараёнини, Ахборот коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги эса кириш синовларини видеотасвирга олиш ва тўғридан-тўғри трансляциясини ташкил этишни таъминлайди. Кириш синовларини ўтказиш жойи ижараси учун тўловлар «Ўзатом» агентлигининг Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
 
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда «ММФИ» МТЯУ филиалини очиш тўғрисидаги қарор 2018 йил июль ойида қабул қилинган. Олий таълим муассасаси Ўзбекистон атом соҳаси учун кадрлар тайёрлашда таянч даргоҳ бўлади. Келгусида филиалда бакалаврлар тайёрлаш йўналишларини кенгайтириш ва магистратура очиш режалаштирилмоқда.    
 
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Мавзуга оид