22:06 / 22.06.2021
1664

Самарқандда 248 миллион сўмлик тилла тақинчоқларнинг пулини бермай келаётган аёлга жиноий иш қўзғатилди

Самарқанд шаҳрида тилла тақинчоқлар сотиладиган дўкондан 248 миллион 600 минг сўмлик тилла тақинчоқларни олиб, пулини бермай келаётган аёлга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида жойлашган тақинчоқлар дўкони сотувчиси ИИБга мурожаат қилиб, харидорлардан бири унинг ишончига кириб, баҳоси 248 миллион 600 минг сўмга тенг бўлган тилла тақинчоқларни олиб кетганини ва пулини бермай юрганини маълум қилган.

Ҳодиса юзасидан дастлабки тергов суриштирувлари олиб борилган ва пулларни ҳозирга қадар бермай келаётган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Top