АҚШ Эронга қарши киритилган минглаб санкцияларни олиб ташлашни режалаштирмоқда
Эрон президенти маъмурияти раҳбари Маҳмуд Воизийнинг сўзларига кўра, айрим шахслар ва олий раҳнамо атрофидаги шахсларга нисбатан жорий этилган баъзи санкцияларни ҳам бекор қилишга келишилди.
АҚШ Эрон нефт-газ ва кемасозлик секторидан санкцияларни олиб ташлашга қарор қилди. Бу ҳақда Эрон президенти маъмурияти раҳбари Маҳмуд Воизий маълум қилди.
"Суғурта, нефт ва кемасозликка нисбатан Трамп томонидан киритилган барча санкцияларни бекор қилиш тўғрисида келишувга эришилди", - деди Воизий.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ билан келишувга кўра, мингдан ортиқ санкциялар бекор қилинади.
"Шунингдек, айрим шахслар ва олий раҳнамо атрофидаги шахсларга нисбатан жорий этилган баъзи санкцияларни ҳам бекор қилишга келишилди", - деб қўшимча қилди Воизий.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Эронда президент сайлови бўлиб ўтди. Унда мамлакат олий суди раиси Иброҳим Раисий 17,6 миллиондан ортиқ овоз тўплаган ҳолда ғолиб бўлди.
Мавзуга оид
22:30 / 19.10.2024
АҚШ Украинани НАТОга таклиф қилишга тайёр — ОАВ
22:01 / 18.10.2024
АҚШ Rybar лойиҳаси тўғрисида маълумот берганларга 10 млн долларгача мукофот эълон қилди
21:05 / 18.10.2024
АҚШ Исроилга муҳлат берди. Яқин Шарқ тақдирида ҳал қилувчи ой бошландими?
20:51 / 18.10.2024