18:33 / 29.06.2021
14048

Копа Америка: Мессида дубль ва мутлақ рекорд. Аргентина Бразилия билан финалгача тўқнашмайди

Америка Кубоги мезбонлари гуруҳ турнирини Эквадорга қарши дуранг билан якунлади.

Америка Кубоги. В гуруҳи
Бразилия — Эквадор — 1:1 (1:0)
Голлар: Эдер Милитау, 37 (1:0). Мена, 53 (1:1).
Бразилия: Алиссон, Маркинос, Эдер Милитао, Эмерсон, Лоди (Данило, 49), Фабино, Дуглас Луис (Каземиро, 64), Лукас Пакета (Эвертон Рибейру, 78), Роберто Фирмино (Винисиус Жуниор, 63), Габриэл Барбоза, Эвертон (Ришарлисон, 78).
Эквадор: Галиндес, Арболеда, Эступинян, Анх.Пресиадо (Пинейда, 84), Паласиос (Плата, 72), Хинкапе, Айр.Пресиадо, Франко, Мендес, Мой.Кайседо (Мена, 17), Валенсия.
Огоҳлантириш: Эступиньян, 83.
27 июнь. Гояния. Олимпико» стадиони.

Гуруҳда биринчи ўринни кафолатлаб бўлган Бразилия учун турнир нуқтайи назаридан аҳамиятсиз бўлса-да, бу бразиллар учун тарихий воқеа эди. Пентакампеонлар миллий терма жамоа даражасида 1000-расмий ўйинни ўтказишди. Ва бу ўйин Неймарнинг иштирокисиз кечди, у захира ўриндиғида қолдирилди. Ўтган сафар жароҳатланган юлдузсиз ҳам Америка Кубогини қўлга киритган Тите, биринчидан «ўнлик» футболчисига плей-оффдан олдин дам берди. ЖЧ-2022 саралашида ҳам ўйнаган Неймар ва 20 кун ичида беш ўйинда тўлиқ ҳаракат қилган яна бир неча етакчилар ҳордиқ чиқариш имконига эга бўлишди.

Иккинчидан, мураббийлар штаби экспериментларни давом эттиришга қарор қилишди. Улардан энг кўзга ташлангани «Барселона»га қайтган Эмерсон ўнг қанот ҳимоясидан ўрин олгани, таянч яримҳимоясида Дуглас Луиз — Фабино жуфтлиги, Роберто Фирмино ҳужум марказида ва Эвертон чап қанот ҳужумида ўйнагани бўлди. Икки йил муқаддам Неймар йўқлигида у бу позицияда ажойиб ўйинлар кўрсатганди. Очко сув ва ҳаводек зарур бўлган эквадорликлар илк дақиқалардан олдинга ташланишди ва Алиссон дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратишди.

Аммо Мойсес Кайседо жароҳат олиб сафдан чиққач, ўйин эквадорликлар дарвозаси олдида кеча бошлади. Бразиллар жон-жаҳди билан ўйнамаган бўлса-да, жамоа бажарган иш ҳажми ўйинда тўлиқ устунлик қилиш учун етарли бўлди. Бундан ташқари, плей-офф арафасида стандарт вазиятлардан фойдаланишдаги муваффақият Титени хурсанд қилмай қолмасди. Ўтган турда ҳам бурчак зарбаси ғалабани таъминлаганди. Бу сафарги ўйинда Эвертон жарима зарбасидан кейин тўпни Эдер Милитаонинг бошига қўндириб қўйди ва Эдер «Реал»даги жамоадоши Серхио Рамос услубида дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди.

Ўйинда Бразилия учун ёқимсиз ҳолатлар ҳам рўй берди. Иккинчи бўлимда Ренан Лоди жароҳат олиб, Данилонинг дам олишига қўймади - «Атлетико» ҳимоячисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. У майдонни кўзда ёш билан қийналиб тарк этди, унинг ҳолати қанчадир вақт давомида жамоага ҳам таъсир қилди ва бундан рақиб фойдаланиб қолди. Бурчак зарбаси ижро этилган вақтда бразиллар тўпни узоқлаштира олишмади ва Валенсия ҳимоячилар ортида очилган Менага бош билан тўпни ташлаб берди, унга эса Маркинос ҳам, Алиссон ҳам халал бера олмади.

Бу ягона эпизод эмасди. Голдан илҳомланган меҳмонлар бразилларни жарима майдонига қамаб қўйди, Тите Каземирони ўйинга ташлаш орқали таянч зонасини мустаҳкамлашга мажбур бўлди. Бу вақтга келиб толиқиб қолган Фирмино ўрнини Винисиус Жуниор эгаллади. Аммо ёш форвард худди «Реал»да бўлгани каби яққол голли вазиятни йўққа чиқарди, Лукас Пакетанинг ажойиб паси голга айланмай қолди.

Якундаги дуранг ҳеч кимни хафа қилмади. Бразилия биринчи ўринда қолди ва чорак финалда кейинги гуруҳнинг энг кучсиз жамоасига қарши ўйнайдиган бўлди, Эквадор гуруҳ жадвалида коронавирусдан жабрланган Венесуэлани ортда қолдирди ва плей-оффда Аргентинага рақиб бўладиган бўлди.

Венесуэла — Перу — 0:1 (0:0)
Гол: Каррильо, 48.
Венесуэла: Фариньес, Росалес (Гонсалес, 69), Вильянуэва, Феррареси, Эрнандес, Маго, Морено, Саварино (Отеро, 59), Кассерес (Х.Мартинес, 59), Кастильо (Сотельдо, 69), Кордова (Уртадо, 78).
Перу: Гальесе, Корсо, Кальенс, Трауко, Араухо, Куэва (Валера, 82), Йотун, Каррильо (Картахена, 73), Тапия (Гарсия, 73), Пенья, Лападула (Орменьо, 83).
Огоҳлантириш: Эрнандес, 21.
27 июнь. Бразилиа. Миллий стадиони.

Перуликлар иккинчи ўринга кўтарилиш орқали плей-оффда кучли рақибдан қочишди - агар улар учинчи ўринда қолишганида А гуруҳда иккинчи ўринни эгаллайдиган Уругвай билан тўқнашган бўларди.

Аргентиналиклар Америка Кубогида гуруҳ босқичини ишончли ғалаба билан якунлади

Америка Кубоги. А гуруҳи
Боливия — Аргентина — 1:4 (0:3)
Голлар: Гомес, 6 (0:1). Месси, 33 — пенальтидан (0:2). Месси, 42 (0:3). Сааведра, 60 (1:3). Л.Х.Мартинес, 65 (1:4).
Боливия: Лампе, Бехарано, Аким, Хусино, Фернандес (Вайяр, 81), Сааведра (Вильярроэль, 85), Хустиниано, Р.Вака, Сеспедес (Сагредо, 61), Х.Альварес (Рамальо, 61), Чура (Х.Вака, 61).
Аргентина: Армани, Пеццела, Акунья, Монтиэль, Л.Мартинес, Гомес (Х.Альварес, 56), Паласиос (Паредес, 71), Родригес (Домингес, 71), Месси, Агуэро (Л.Х.Мартинес, 63), Корреа (Ло Сельсо, 64).
Огоҳлантиришлар: Рамальо, 86. Акунья, 90.
29 июнь. Куяба. «Арена Пантанал» стадиони.

Олдиндан биринчи ўринни нақд қилиб қўйган бразиллар сўнгги турда қатор етакчиларига дам берган бўлса, Месси хотиржам бўла олмасди. Ҳатто ўйинда олдин ҳеч қандай мотивацияси қолмаган, плей-оффга чиқиш имконини йўқотган Боливияга қарши ўйинда Лео терма жамоадаги рекорд қайд этиш (148-ўйин) ва жамоа гуруҳни биринчи ўринда якунлаши учун майдонга тушиши керак эди. Иккинчи ўрин Колумбияни рақиб қиларди - бу жамоа яқинда ЖЧ-2022 саралашида Лионель Скалони шогирдларига икки гол урганди (2:2). Бошқа томондан Бразилия билан тенгма-тенг ўйин кўрсатган Эквадор ҳам совға эмас. 

Аргентина учун иккинчи рақамли вазифа марказий форвард ким бўлишини аниқлаб олиш эди. Дастлабки икки турда кутилмаганда Лаутаро Мартинес муваффақиятсиз ўйнади, учинчи турда эса Агуэро «Манчестер Сити»даги сўнгги мавсумидаги каби кўринди. Яъни жамоага самара келтира олмади. Аммо Скалони яна Кунга ишонч билдирди, у эса ўйиннинг илк дақиқаларида бир неча метр масофада туриб боливияликлар сафида бу турнирда ёрқин ўйин намойиш этган дарвозабон Лампега гол ура олмади.

Аммо Лампе узоқ вақт ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб тура олмади, беш дақиқа ўтиб Месси доҳиёна пас билан тўпни ҳимоячилар ортига ташлаб берди ва Папу Гомес тўпни тўхтатмай зарба берди - тўп аввал дарвоза тўсинига тегиб тўрга тушди. 2017 йил октябридан буён терма жамоа учун бир ўйинда биттадан ортиқ гол урмаган Лео учун бу ўйин бенефисга айланди, дастлаб пенальтини аниқ амалга оширди, кейин Куннинг узатмасини парашют услубида дарвозабон устидан ошириб йўналтирди.

Голли пасидан кейин Агуэро ўрнини Лаутаро Мартинесга бўшатиб берди, Мартинес эса тўпга биринчи тегинишидаёқ тўпни дарвозага жойлади. «Интер» форварди яна голлар уриши мумкин эди, аммо Лампе уни бир неча бор тўхтатди, яна бир гол эса офсайд туфайли бекор қилинди.

Нима бўлганда ҳам 17 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия қайд этаётган Скалони учун кимни марказий ҳужумчи қилиб танлаш борасида муаммо очиқ қолмоқда. Яна бир муҳим жиҳати — гуруҳ ғолиблари бўлган Аргентина ва Бразилия — энди фақат финалда ўзаро тўқнашиши мумкин.

Уругвай — Парагвай — 1:0 (1:0)
Гол: Кавани, 21 — пенальтидан.
Уругвай: Муслера, Годин (Коатес, 46), Х.Хименес, Винья, Весино (Касерес, 58), Де Арраскаэта (Торрес, 67), Нандес, Де ла Крус, Вальверде (Торрейра, 76), Бентанкур, Кавани (Суарес, 68).
Парагвай: Сильва, Алонсо, Рохас, Альдерете, Эспинола (Мартинес, 57), Г.Хименес (Кубас, 74), Вильясанти, Ан.Ромеро, Альмирон (О.Ромеро, 33), Самудио (Санчес, 74), Авалос (К.Гонсалес, 57).
Огоҳлантириш: Альдерете, 43. Алонсо, 81.
29 июнь. Рио-де-Жанейро. Нилтон Сантос» стадиони.

Бу гуруҳда кейинги босқичда Перуга тушиш учун учинчи ўринни эгаллаш маъқулроқ эди. Аммо парагвайликлар хурсанд бўлишга шошилмасликлари керак — улар биринчи бўлимдаё асосий юлдузлари Альмирондан айрилишди. Уругвай ғалаба қозониб, тўртинчи ўриндан иккинчи ўринга кўтарилди ва Бразилиядан қутилди, аммо Колумбияга қарши ўйинда ҳам жамоани фаворит деб бўлмайди. Оскар Табарес бу ўйинда ақл билан ўйин вақтини Суарес ва Каванига тенг тақсимлади, шунингдек, плей-оффда самарали қуролга айланиши мумкин бўлган 4-3-2-1 схемасини синаб кўрди.

Чорак финалдаги жуфтликлар

3 июль. Перу — Парагвай (2.00)

3 июль. Бразилия — Чили. (5.00)

4 июль. Уругвай — Колумбия. (3.00)

4 июль. Аргентина — Эквадор. (6.00)

Top