14:35 / 01.07.2021
5526

Сенатор ташаббуси билан Сариосиё туманидаги эҳтиёжманд оилалар “Темир дафтар”дан чиқарилди

Хусусан, “маҳаллабай” асосда белгилаб берилган ишларни амалга ошириш, барча қишлоқ ва маҳаллаларимизни жадал ривожлантириш борасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Абдуғани Сангинов томонидан Сариосиё ва Узун туманларида “Темир дафтар, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтар”ига киритилган эҳтиёжманд аҳолининг шароитларини яхшилаш борасида амалий ишлар қилинмоқда.

Сариосиё туманидаги “Ҳумоюн” маҳалла фуқаролар йиғинида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларни дафтардан чиқариш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш мақсадида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Абдуғани Сангинов, туман ҳокимлиги мутасадди вакиллари иштирок этишди.

Сариосиё туманининг жануби-шарқий қисмида жойлашган “Ҳумоюн” маҳалла фуқаролар йиғини шаҳар марказидан қарийб 30-35 километр узоқликда жойлашган. Шаҳар марказига боғловчи йўл кўп йиллардан бери таъмирталаб, аҳолининг шаҳарга бориши учун қийинчилик туғдирар эди. Сенатор ташаббуси билан маҳаллага олиб боручи йўл тўлиқ таъмирлаб берилди. Олис тоғ қишлоғига олиб борувчи йўлнинг қарийб 16 км. га асфальт, 3,8 км. га эса бетон қопламаси ётқизилди.

“Ҳумоюн” (Хуфар) маҳалла фуқаролар йиғинида 447 та оилада 4 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада “Темир дафтар”даги оилаларга моддий жиҳатдан ёрдам берилди. Бундан ташқари, маҳаллада 4 нафар имконияти чекланган инсонларга ногиронлик аравачаси топширилди. Кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир гуруҳ хонадонларга қорамол ва парранда берилди. “Аёллар дафтари”да турган 9 нафар хотин-қизлар учун тикув машинаси тақдим этилди.

Шу мақсадда, бугун биз маҳаллада юқорида қайд этилган кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган фуқароларга амалий ёрдам берилиб, “Темир дафтар” , “Аёллар дафтари” ва "Ёшлар дафтари" дан чиқарилди.

“Туманимизда “Темир дафтар” , “Аёллар дафтари” ва "Ёшлар дафтари" дан чиқариш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. Муҳтарам президентимиз томонидан “Маҳалла обод бўлса – юрт обод бўлади. Маҳаллада ўзгариш бўлса, бутун жамият ўзгаради” дея билдирган фикрлари маҳаллаларда туб ўзгаришларни бошлаб берди.

Маҳаллабай, фуқаробай бўйича уйма-уй юриб, ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, сенатор Абдуғани Сангинов саъй-ҳаракатлари билан бугун “Ҳумоюн” МФЙда “Темир дафтар” , “Аёллар дафтари” ва "Ёшлар дафтари" да турувчи эҳтиёжманд аҳоли мазкур дафтардан чиқарилди”, – дейди Халқ депутатлари вилоят ва туман кенгаши депутати Шамсиддин Орипов.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Матбуот хизмати

Top