02:49 / 07.07.2021
13885

Евро-2020. Италия Испанияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди

«Скуадра адзурра» ва «Қизил фурия» «Уэмбли»да катта спектакль уюштирди, якунда Роберто Манчини ва Ко омадли бўлиб чиқди.

Европа чемпионатининг биринчи яримфиналида Италия ва Испания миллий жамоалари баҳс юритишди.  

Беллашув испанларнинг устунлиги остида ўтганига қарамай, 60-дақиқада Роберто Манчини жамоаси қарши ҳужумдан унумли фойдаланди ва Федерико Кьезанинг чиройли голи эвазига ҳисобни очди. 80-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Альваро Мората ҳисобни тенглаштирди.

Шундай қилиб асосий ва қўшимча бўлимларда ғолиб аниқланмади. Пенальтилар сериясида эса омад итальянларга кулиб боқди.

Италия финалда Англия — Дания жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Евро-2020. 1/2 финал
Италия — Испания 1:1

Пенальтилар серияси — 4:2.
6 июль, «Уэмбли»
Голлар: Кьеза (60) — Мората (80).
Италия – Доннарумма, Кьеллини, Ди Лоренцо, Эмерсон (Толои, 74), Бонуччи, Верратти (Пессина, 74), Барелла (Локателли, 85), Кьеза (Бернардески, 107), Жоржиньо, Инсинье (Белотти, 85), Иммобиле (Берарди, 62). 
Испания – Симон, Альба, Аспиликуэта (М.Льоренте, 85), Лапорт, Эрик Гарсия (Пау Торрес, 109), Педри, Бускетс (Тиаго Алькантара, 105), Ферран Торрес (Мората, 62), Ольмо, Ойарсабаль (Морено, 70), Коке (Родри, 70).
Огоҳлантиришлар: Бускетс (51), Толои (97), Бонуччи (118).
Пенальтилар серияси: Локателли (0:0, дарвозабон), Ольмо (0:0, ноаниқ), Белотти (1:0), Морено (1:1), Бонуччи (2:1), Алькантара (2:2), Бернардески (3:2), Мората (3:2, дарвозабон), Жоржиньо (4:2).

Мавзу
Евро-2020
Пандемия туфайли кечиктирилган футбол бўйича Европа чемпионати 11 июнь куни бошланади. Турнир илк марта бутун Европа бўйлаб 11 шаҳардаги стадионларда ўтказилади.
Барчаси
Top